Новости законодательства
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 1 ноябрдан ўртача 30 фоизга ошиши мумкин
Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан аҳоли учун марказлашган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифларини ўртача 30 фоизга ошириш таклиф этилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат ҳали қабул қилинмаган, шу боис тарифлар ўзгариши якуний тасдиққа боғлиқ. Лойиҳага кўра, янги тарифлар...
Юк ортиш ва тушириш ишларида юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидаларининг 18-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарори АВ рег. № 3844-1. Қабул қилинган сана 14.10.2026. Кучга кириш санаси 15.10.2026
Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ПҚ-374-сон. Қабул қилинган сана 14.10.2026. Кучга кириш санаси 15.10.2026
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ПҚ-373-сон. Қабул қилинган сана 14.10.2026. Кучга кириш санаси 15.10.2026
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо қандай кучайтирилди?
Шавкат Мирзиёев 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазони умрбод қамоққача кучайтирувчи қонунни имзолади. 18 ёшгача бўлганларга нисбатан номусга тегиш жинояти бўйича даъво муддати бекор қилинди. Саида Мирзиёева болаларга тажовуз қилганлар жазодан қутулмаслигини айтди.
Ўзбекистонликлар 2027 йил июлдан Қозоғистонга электрон рухсатнома билан киради
Қозоғистонда 2027 йил 1 июлдан бошлаб электрон кириш рухсатномалари талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди. Қарорда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Қозоғистон билан икки томонлама визасиз саёҳат шартномалари тузилган мамлакатлар фуқаролари электрон рухсатнома олишлари шартлиги айтилган. Улар орасида...
14 Октябрь воқеиликлари "Қисқа хабарлар"да
Бугунги дастуримизда Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетгани ваПрезидент фармони лойиҳасига кўра, ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилаётгани ҳақида сўз юритамиз.
Покистонда қотилликни режалаштиришда СИдан фойдаланган шахсга нисбатан иш очилди
Исломободда Миллий кибер жиноятларни тергов қилиш агентлиги (NCCIA) собиқ аёл танишини ўлдириш билан таҳдид қилган ва сунъий интеллект ҳамда рақамли платформа орқали қотиллик усулларини излаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда “Associated Press of Pakistan” нашри хабар берди.
Финляндия АҚШнинг Россия бўйича қарорини танқид қилди
“Reuters” хабар беришича, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия дизель экспортига қўйилган санкцияни бекор қилиш қарорига муносабат билдирган.
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Показано 1011–1020 из 5556