Законодательство

Новости законодательства

10
Авг

Турган жой бўйича рўйхатдан ўтишдаги айрим чекловлар бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Источник: uza.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Энди “светофор” эмас, “йўлчироқ” бўлади

Сўнгги йилларда қонунчилик ҳужжатларидаги баъзи тушунча ва атамаларни давлат тилида ягона шаклда қўллаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шу боис, айрим қонун ҳужжатларида хорижий тиллардан ўзлаштирилган сўзларни давлат тилидаги муқобили билан алмаштириш таклиф этилмоқда.

Источник: uza.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Ўзбекистонда бизнесга жариманинг ярмини тўлашга рухсат берилади, хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш эса тақиқланади

Сенат тадбиркорлар учун кафолатлар кўзда тутилган қонунни маъқуллади: улар бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўлаб, қолганидан озод бўлиши ёки суммани автоматик тарзда олти ойга бўлиб тўлаши мумкин. Давлат органларига махсус реестрдан ташқари талаблар қўйиш тақиқланади.

Источник: gazeta.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

«Ўзбекнефтгаз» иши бўйича ўтказилган учинчи суд мажлисида судланувчилар нималар деди? Репортаж

«Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбарияти ва пудратчи ташкилотлар вакилларига оид судда компаниянинг собиқ раис ўринбосари, харидлар департаменти раҳбари ва Enter Engineering’нинг собиқ раҳбари кўрсатма берди. Улар айбловларни рад этиб, қарорлар ваколатлари доирасидан ташқарида қабул қилинганини айтди.

Источник: gazeta.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мурожаатлар қандай ҳал қилинмоқда?

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида 2026 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан қандай иш олиб борилди?

Источник: uza.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Чорва маҳсулдорлиги оширилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб депутатлар Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган Кадастр агентлиги фаолиятини янгича ёндашув асосида ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш юзасидан тақдимотда илгари сурилган таклиф-ташаббуслар аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Источник: uza.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Наркотиклар муомаласига оид қонун такомиллаштирилади

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар инсон саломатлиги ва ҳаётини издан чиқарадиган хавфли воситалардир. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда 300 миллионга яқин шахс гиёҳвандликка чалинган бўлиб, шундан аксарият қисми 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, дунёда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи психофаол моддалар истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Источник: uza.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

Сенат «Enterprise Uzbekistan» марказининг ҳуқуқий асослари бўйича қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун муҳокама қилинди. Қонун билан республика IT-парк ҳудудида «Enterprise Uzbekistan» рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этишнинг ҳуқуқий пойдевори яратилмоқда. Мазкур ҳужжат Сенатнинг 17-ялпи мажлисида ҳам муҳокама қилиниб, таклифлар асосида такомиллаштириш учун Қонунчилик палатасига юборилган...

Источник: xabar.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

O‘zbekistonda 2025-yilda korrupsiya sabab 7517 kishi jinoiy javobgarlikka tortildi.

O‘tgan yilda korrupsiya bilan bog‘liq jinoyatlar eng ko‘p Andijon, Toshkent va Qashqadaryo viloyatlarida qayd etilgan. Sohalar kesimida esa bu ko‘rsatkich maktabgacha va maktab ta’limi (580 nafar), mahalliy hokimliklar (497 nafar), sog‘liqni saqlash tashkilotlari (404 nafar), tijorat banklari (245 nafar) hamda oliy ta’lim muassasalarida (161 nafar) ko‘proq kuzatilgan..

Источник: kun.uz 10.08.2026
Читать в источнике
10
Авг

UYeFA yana Infantinoga qarshi ochiq xat bilan chiqdi.

Yangi bayonotda futbol bo‘yicha jahon chempionati huquqlarini yangi tijoriy tuzilmaga o‘tkazish ehtimoli bilan bog‘liq mojaro FIFA ishtirokisiz “tashqi ekspertlar tomonidan mustaqil tekshiruv o‘tkazilishini talab qilishi” ta’kidlangan..

Источник: kun.uz 10.08.2026
Читать в источнике