Новости законодательства
Kitobxonlik tanlovida yuqori natija koʻrsatgan askarlar bir oy erta qaytishi mumkin.
Oʻzbekistonda respublika kitobxonlik tanlovida yuqori natijalarga erishgan muddatli harbiy xizmatchilarning xizmat muddatini bir oyga qisqartirish taklif etilmoqda. Ushbu normani nazarda tutuvchi qonun loyihasi Qonunchilik palatasida birinchi oʻqishda qabul qilindi..
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 1 ноябрдан ўртача 30 фоизга ошиши мумкин
Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан аҳоли учун марказлашган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифларини ўртача 30 фоизга ошириш таклиф этилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат ҳали қабул қилинмаган, шу боис тарифлар ўзгариши якуний тасдиққа боғлиқ. Лойиҳага кўра, янги тарифлар...
UzPost давлат почта оператори Россиянинг Wildberries компанияси тузилмасига ишончли бошқарувга берилди
UzPost’нинг давлатга тегишли акциялар пакети Wildberries’га қарашли шуъба корхонага 2025 йил 30 декабрдаги шартнома асосида ишончли бошқарувга топширилган. Аввалроқ Давактив раҳбари бундай шартнома мавжуд эмаслигини айтганди. 2025 йил ноябрь ойида WB INT EXPORT ишончли бошқарувчи лицензиясини олган.
Тошкентнинг 62 та кўчасида сайр ҳудудлари ва гавжум кўчалар ташкил этиш учун 22 млрд ажратилади
Тошкент шаҳрида соҳилбўйи ҳудудлар, гавжум кўчалар, туризм маҳаллалари, фестивал кўчалари ва сояли сайр кўчаларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун шаҳарни ривожлантириш жамғармасидан 22,146 млрд сўм ажратиш таклиф этилган. Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаган. Ҳужжатга илова қилинган...
Biznesni davlat tomonidan roʻyxatga olish sanasi belgilandi.
Hukumat qarori bilan biznesni roʻyxatga olishni oʻtkazish chora-tadbirlari tasdiqlandi..
Экипаж кўрсатмасига бўйсунмаган йўловчи қанча жарима тўлайди?
Фуқаро авиациясида парвоз хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.
«Ўқитувчига эҳтиром» ҳуқуқий акцияси ўтказилди
Ширин энергетика техникумида педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган «Ўқитувчига эҳтиром» ҳуқуқий акцияси доирасида семинар ташкил этилди. Ширин шаҳар адлия бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда педагогларнинг меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқлари, қонунчиликда белгиланган кафолатлар ҳамда улар бузилган тақдирда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмлари хусусида сўз юритилди.
Иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Tupak Shakur oʻldirilishi yuzasidan 30 yil oʻtib hukm oʻqildi.
Jinoyatchilar toʻdasining sobiq rahbari Dueyn «Kiffi Di» Devis umrbod qamoq jazosini oldi. Mashhur reper 1996-yilda otib ketilgandi va keyingi oʻnlab yillar mobaynida AQShdagi eng shov-shuvli ochilmagan ishlardan biri boʻlib qolgandi. Keyin esa Dueyn Devis intervyulari va memuarlari orqali oʻzini «sotib qoʻyadi»..
Показано 301–310 из 4877