Новости законодательства
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи АВ рег. № 3078-7. Қабул қилинган сана 27.08.2026. Кучга кириш санаси 28.08.2026
Давлат хизматлари марказларида “Кадастр маслаҳат бурчаги” ташкил этилди
Юртимизда ер ва кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш, соҳани рақамлаштириш, давлат хизматларини соддалаштириш ҳамда шаффофликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Илгари кадастр асосан техник ҳисобга олиш воситаси сифатида қабул қилинган бўлса, бугунги кунда у мулкий муносабатлар барқарорлигини таъминловчи ҳуқуқий институтга айланди.
Рақамли тараққиёт –хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоялашнинг янги босқичи
Мустақиллик халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини юксак қадрият даражасига кўтариш имкониятидир. Ўзбекистон мустақилликка эришган 1991 йилдан буён инсон ҳуқуқларини таъминлаш, тенглик ва адолат тамойилларини қарор топтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ПФ-176-сон. Қабул қилинган сана 27.08.2026. Кучга кириш санаси 28.08.2026
Бухорода ноқонуний балиқ ови судгача етиб борди
Ҳолат Пешку тумани, «Жонгелди» МФЙ ҳудудидаги «Қорақир-1» контурида жойлашган табиий сув ҳавзасида ўтказилаётган экологик назорат рейдида аниқланган. Рейд давомида икки нафар фуқаро С.С. ҳамда А.Ж. сув ҳавзаси қирғоғида лескали тўрларга илинган балиқларни ажратиб терган вақтда ушланган. Уларнинг ёнидан балиқ овлашда фойдаланиладиган тўрлар ва резина қайиқ топилган. Даллиллар текширилганда,...
Маҳаллаларга истиқлол туҳфаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги тегишли қарорига мувофиқ, йил давомида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллалар”да замонавий маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш белгиланган.
Bill Geyts sunʼiy intellekt va robotlarga soliq solishni taklif qildi.
Microsoft asoschisi va milliarder Bill Geyts sunʼiy intellekt hamda robotlarga maxsus soliq joriy etish tashabbusi bilan chiqdi. U oʻzining shaxsiy blogidagi yangi maqolasida texnologiyalarning keskin rivojlanishi tufayli yuzaga keladigan ishsizlik muammosini hal etish, amaldagi soliq tizimidagi tengsizlik va qoʻshimcha mablagʻlarni insonlarni qayta oʻqitishga yoʻnaltirish zarurligini taʼkidladi..
Инсон ҳуқуқлари, очиқ мулоқот ва жамоатчилик иштироки янги босқичга кўтарилди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик шодиёналари босиб ўтган тараққиёт йўлимизни яна бир карра сарҳисоб қилишга туртки бўлаётир. Айни шу кунларда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси ҳаётимизда, фаолиятимизда, кундалик турмушимизда қанчалик акс этаётганини таҳлил қилиб, натижалардан қувонч ҳиссини туймоқдамиз. Биргина инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг дард-ташвишини тинглаш ва ҳал этиш йўналишида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси д...
11 сентябрь терактлари бўйича суд 2028 йилда бошланади
АҚШ ҳарбий суди 2001 йил 11 сентябрь терактларини ташкил этишда айбланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг уч нафар гумонланувчи шериги устидан суд жараёнини 2028 йил 5 июнга белгилади. Прокуратура судни 2027 йил январда бошлашни сўраган эди. Бироқ судья дастлабки суд муҳокамалари, жумладан, қайси далиллардан фойдаланиш...
Энг кўп ўқилган китоблар муаллифларини молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда кутубхоналар фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш ва китоб савдоси тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа муҳокамаси 9 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳа доирасида кутубхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда маданият марказларига китоб савдоси билан шуғулланиш...
Показано 341–350 из 2614