Новости законодательства
Эронда милоддан аввалги биринчи минг йилликка оид артефакт мусодара қилинди
Эрон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари мамлакат ғарбий қисмидаги Хуррамобод шаҳрида палеолит давридан Ислом давригача бўлган кўп миқдордаги археологик артефактни топган.
Давлат ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити қандай ташкил этилади?
Президентимизнинг "Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (HR) ходимларига мўлжалланган вебинар ўтказилди.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик такомиллаштирилади
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни такомиллаштириш ҳамда валюта муносабатларини янада либераллаштиришга қаратилган қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Buldozerda majaqlangan qiz. Isroil amerikalik faolni nega oʻldirgandi?.
2003-yil Gʻazoda isroillik harbiy tomonidan dahshatli qotillik sodir etiladi. Rafahdagi falastinlik oilaga tegishli uyning buzilishiga qarshi chiqqan amerikalik qiz buldozer bilan atayin majaqlab tashlanadi. Qizning ota-onasi Isroilni sudga beradi, biroq tabiiyki, buning foydasi yoʻq edi..
Тренд: Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро алоқани мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов ҳамда Озарбайжоннинг Тошкентдаги янги тайинланган элчиси Рашод Маммадов ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар асосий эътибор икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласига қаратган.
Суд Трамп маъмуриятига журналистлар аккредитациясини тиклашни буюрди (+видео)
АҚШ федерал суди Дональд Трамп маъмуриятини бир неча ОАВ журналистлари учун Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашга мажбур қилади. Уларнинг аккредитацияси Президент қарори билан бекор қилинган эди. Судья Тимоти Келли бу тақиқ тегишли ҳуқуқий жараён кафолатини бузган, деган хулосага келди. Бу ҳақда “Euronews” хабар тарқатди.
Андижондаги устувор вазифалар, МИБ рейдлари, БМТдаги нутқ, ГЭС-1 музокаралари, Осиё ўйинлари ва Миллатлар лигаси – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва машинасозликда ўз технологияларини яратиш бўйича белгиланган муҳим вазифалар, шунингдек, МИБнинг Қорақалпоғистондаги рейдларида қарздорлиги бор 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида сўз юритамиз.
Канада Нетаньяху самолёти ўз ҳаво ҳудудидан ўтишини текширмоқда
Канада ташқи ишлар вазири Анита Ананд маълум қилишича, мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан ҳибсга олишга ордер берилган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Нью-Йоркка парвози давомида Канада ҳаво ҳудудидан фойдаланиш-фойдаланмаслиги масаласини ўрганмоқда.
Талабалар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди
Тошкент давлат тиббиёт университетида талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний, хусусан, онлайн савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг шахсий қабулида 60 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди
Тошкент шаҳар ҳокими суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси раҳбари қабулига киришни сўраб мурожаат қилган фуқароларни шахсан қабул қилди.
Показано 1801–1810 из 5401