Новости законодательства
Башар Асад сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди
Суриянинг Дамашқдаги Тўртинчи жиноий суди собиқ раҳбар Башар Асадни инсониятга қарши ва уруш жиноятида айбдор деб топди. Суд уни бегуноҳ аҳоли, жумладан болаларни ўлдиришга буйруқ бериш, қийноқ ва ноқонуний қамоқ учун жавобгар дея баҳолади. Асад судга келмаган ва сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинган. Унинг укаси Моҳир Асад ҳам шундай жазога маҳкум этилди.
Тошкентда тезликни 210 км/соатгача оширган мотоциклчи жаримага тортилди
Тошкентда тезлик 60 км/соат қилиб белгиланган участкада 210 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоциклчининг шахси аниқланди. Унга нисбатан БҲМнинг 15 баравари — 6,18 млн сўм миқдорида жаримани назарда тутувчи маъмурий баённома тузилди. Мотоцикл жарима майдончасига жойлаштирилди.
Башар Асад ўлим жазосига ҳукм этилди
Сурия суди собиқ президент Башар Асадни ўлимга ҳукм қилди, деб хабар беради SANA. У 2024 йил декабр ойида ағдарилган ва Россияга қочиб кетган ва у ерда бошпана олганди. Ўшандан буён Асад ОАВ ва жамоатчиликдан панада бўлиб келмоқда. Ҳозирча ҳукмнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Омбудсман: мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 12 жиноят иши қўзғатилди
2026 йил биринчи ярим йиллигида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га келиб тушган мурожаатлар қандай ҳал қилинди?
Омбудсман идорасига ярим йилда деярли 10,5 мингта мурожаат келиб тушди
Омбудсман идорасига биринчи ярим йилликда 10 468 та мурожаат келиб тушди, бу ўтган йилгига нисбатан қарийб 7 фоизга кўп. Мурожаатларнинг 28,4 фоизи иқтисодий, 21,8 фоизи ижтимоий, 21,7 фоизи эса шахсий ҳуқуқларга тегишли. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 26,849 млрд сўм ундирилиши белгиланди.
«Боланинг манфаати ҳамиша ҳам эътиборга олинмаяпти». Болалар омбудсмани билан интервью
Ўзбекистонда болалар турли шаклдаги зўравонлик, моддий таъминоти йўқлиги ва носоғлом оилавий муҳитдан азият чекмоқда. Болалар омбудсмани айтишича, мамлакатда бола манфаатларига зид позиция ҳамда ижтимоий нормаларга барҳам берилмас экан, уларнинг ҳуқуқлари бузилаверади. Gazeta’да мавзу муҳокамаси.
2016 йилдан буён 25 339 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди, 66 мингдан ортиғининг фуқаролиги тан олинди
2016 йилдан буён Ўзбекистон президентининг фармонлари билан 25 339 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакат фуқаролигига қабул қилинди. 2020−2026 йилларда эса яна 66 189 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини тан олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилиб, уларга ID карталари расмийлаштирилган.
Минглаб фуқаро ўз уйига рўйхатга қўйилишда муаммоларга дуч келмоқда — энди бу тартиб соддалаштирилади
Бугунги кунда фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим ҳуқуқий ноаниқликлар ҳамда чекловлар мавжуд. Маълумотларга кўра, ипотека кредити ёки субсидия асосида хонадон сотиб олган 20 мингдан ортиқ фуқаролар ўз уйларига рўйхатга қўйилишда муаммоларга дуч келишмоқда.
«Одамлар норози бўлмаса, сайёр қабулларга келмасди». Олий суд раисининг сайёр қабули қандай ўтди? Репортаж
Олий суд, Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва бошқа расмийлар Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» биносида сайёр қабул ўтказди. Унда аҳолининг 1279 та муржаати тингланди, 41 таси жойида ҳал бўлди. Олий суд раиси Робахон Маҳмудованинг ўзи 218 нафар мурожаатчини қабул қилди. Gazeta репортажи.
Показано 3631–3640 из 5084