Биз ҳақимизда
E-HUQUQ — ҳуқуқий билим, амалий ёрдам ва профессионал ҳамкорликни ягона рақамли маконда бирлаштирувчи замонавий платформа.
Платформа фуқаролар, юристлар, тадбиркорлар ҳамда давлат органлари ходимлари учун ишончли ҳуқуқий ахборот, амалий ҳужжатлар, эксперт фикри ва замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади.
E-HUQUQ орқали фойдаланувчилар ҳуқуқий мавзулардаги таҳлилий мақолаларни ўқиши ва эълон қилиши, қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб бориши, юридик кейсларни мутахассислар билан муҳокама қилиши ҳамда сунъий интеллект ёрдамчисидан фойдаланиши мумкин.
Миссиямиз
E-HUQUQ платформасининг асосий миссияси — ҳуқуқий маълумот ва хизматлардан фойдаланишни содда, тушунарли, тезкор ва ишончли қилишдир.
Биз жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашига кўмаклашиш, мутахассислар ўртасида профессионал билим алмашинуви учун самарали муҳит яратиш ҳамда замонавий технологиялар орқали ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Платформа ҳуқуқий ахборотни шунчаки тақдим этиш билан чекланмайди. У фойдаланувчиларга муайян ҳуқуқий вазиятни тушуниш, амалий ечим топиш, эксперт фикрини олиш ва зарур ҳужжатлардан фойдаланиш имконини берувчи комплекс рақамли майдон сифатида ривожлантирилмоқда.
Платформа нималарни таклиф этади
Ҳуқуқий мақолаларни эълон қилиш
E-HUQUQ юристлар, тадбиркорлар, тадқиқотчилар ва муаллифларга мақолаларни кенг аудиторияга тақдим этиш имконини беради.
- Қонунчилик янгиликлари ва шарҳлар
- Суд амалиёти таҳлили
- Илмий-амалий фикрлар ва мақолалар
- Тадбиркорлар ва фуқаролар учун тавсиялар
- Қиёсий-ҳуқуқий таҳлиллар
Юридик кейслар бўйича муҳокама
Реал ҳуқуқий вазиятлар, низолар ва кейсларни профессионал муҳокама қилиш имконияти.
- Ҳуқуқий позицияларни таҳлил қилиш
- Тегишли қонунчилик нормаларини аниқлаш
- Суд амалиётига асосланган ёндашув
- Мақбул ечимлар ва тавсиялар
Юридик янгиликлар
Энг долзарб ва ишончли ҳуқуқий янгиликлар бир жойда.
- Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Қонунчиликка ўзгартиришлар
- Муҳим суд қарорлари
- Давлат органлари ташаббуслари
- Долзарб тенденциялар ва профессионал тадбирлар
AI ҳуқуқий ёрдамчи
Сунъий интеллект ёрдамчиси ҳуқуқий маълумот қидирувни тез, содда ва аниқ бўлишига ёрдам беради.
- Ҳуқуқий тушунчаларни содда изоҳлаш
- Тегишли қонунчиликни топиш
- Ҳужжат намуналарини излаш
- Ариза ва шикоят матнларини шакллантириш
- Мақола ва янгиликларни топиш
- Фойдаланувчини тегишли бўлим ёки экспертга йўналтириш
E-HUQUQ нинг асосий афзалликлари
Ишончли ҳуқуқий ахборот
Текширилган манбаларга асосланган аниқ ва ишончли маълумотлар.
Амалий йўналтирилганлик
Назария эмас, амалда қўллаш мумкин бўлган ечимлар.
Профессионал ҳамжамият
Юристлар, экспертлар ва фойдаланувчилар ўртасида фаол ҳамкорлик.
Замонавий технологиялар
Сунъий интеллект ва рақамли воситалар орқали самарали хизматлар.
Очиқлик ва билим алмашинуви
Билим ва тажриба алмашиниши орқали ҳуқуқий маданиятни юксалтирамиз.
Платформа кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар мунтазам равишда янгиланиб, платформанинг ривожланиш натижаларини акс эттириб боради.
Бизнинг экспертлар жамоамиз
E-HUQUQ платформасида ҳуқуқнинг турли йўналишларида фаолият олиб борувчи тажрибали юристлар ва малакали экспертлар жамланган.
Дилноза Каримова
15 йиллик тажрибага эга адвокат, оилавий низолар бўйича мутахассис.
Жасур Тошматов
Меҳнат низолари ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича консультант.
Камолиддин Мадраҳимов
Бизнес жараёнлар инжиниринги ва реинжиниринги
Olimjon Rozimurodov
Off. Баҳром Юсупов
Собиқ судья, суд жараёнлари ва процессуал ҳужжатлар бўйича мутахассис.