Қонунчилик янгиликлари
Ноқонуний қурилиш қимматга тушди
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний равишда омборхона қурган фуқаронинг иншооти суд қарори асосида буздирилди.
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳарсозлик соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтириш ва урбанизация жараёнларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа қизғин муҳокама қилинди.
Ака-ука Тейтлар янги жиноий айбловлар ортидан АҚШда ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқ блогерлари Эндрю ва Тристан Тейтлар Буюк Британия сўрови билан АҚШда қўлга олинди. Британия прокуратураси уларга нисбатан зўрлаш ва одам савдоси каби 38 та янги айблов эълон қилиб, умумий айбловлар сонини 59 тага етказди. Лондон ака-укаларни экстрадициялашни талаб қилмоқда.
«Урушда 4 бармоғимдан айрилдим». Жиззахда Украинада жанг қилган 24 ёшли йигит 2,5 йилга қамалди
Жиззахлик йигит Россияда ишлаб юрганида гиёҳвандлик билан боғлиқ иш бўйича ушланган. Унинг айтишича, қамоқда босим остида Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинадаги урушга юборилган. Суд уни ёлланиш моддаси билан айбдор деб топиб, 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.
3 mingdan ortiq soxta chek: Jizzaxda yirik firibgarlik fosh etildi.
Jizzax viloyatida soxta xarid cheklari rasmiylashtirish orqali byudjyetning 1,9 mlrd so‘m mablag‘ini «keshbek» sifatida noqonuniy o‘zlashtirish holati aniqlandi. Mazkur holat yuzasidan bir necha shaxsga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda..
Ўзбекистон пенсия тизимини қандай ўзгартириш таклиф қилинмоқда?
Иқтисодиёт вазирлиги пенсия ислоҳоти бўйича таклифларни тақдим этди. Ўзини ўзи банд қилганлар ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилиши, пенсияни ҳисоблашда иш ҳақи даври 5 йилдан 20 йилгача узайтирилиши, минимал иш стажи оширилиши мумкин. Давлат паст даромадли фуқаролар жамғармаларига маблағ қўшиши мумкин.
Ўзбекистонда туроператорларга туристларни ҳимоя қилиш учун камида $50 минг захира қилиш мажбурияти юкланиши мумкин
Ўзбекистонда туристларга етказилган зарарни қоплаш ва уларни хориждан эвакуация қилиш харажатларини молиялаштирадиган жамғарма тузиш таклиф қилинмоқда. Лицензия олиш учун туроператорлар жамғармада камида $50 минг захира қилиши, ҳар бир сотилган турпакет учун эса кафолат йиғими тўланиши керак бўлади.
Хорижий туроператорларнинг Ўзбекистон фуқароларига турларни бевосита сотиши чекланиши мумкин
Хорижий компаниялар ўзбекистонликларга турпакетларни фақат маҳаллий лицензияланган туроператор ёки мамлакатдаги юридик шахси орқали сотиши мумкин бўлади. Турагентларга бундай оператор иштирокисиз сотувларни, жумладан, сайтлар, тармоқлар ва иловалар орқали амалга оширишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Фарғонада чақалоғини сотишга уринган ота-она 5 йилга қамалди
Фарғонада чақалоғини сотишга уринганликда айбланган эр-хотин 5 йилдан озодликдан маҳрум қилинди. Судда аёл моддий қийинчилик ва оилавий келишмовчиликлар сабаб фарзандини бошқа шахсга беришга рози бўлганини айтди. Чақалоқ давлат ҳимоясига олинди.
В июне ЦБ оштрафовал 21 банк, одну МФО и один платежный сервис
Также регулятор вынес предупреждения 23 банкам за неприведение деятельности в соответствие с законом.
Жами 120 тадан 1–10 кўрсатилмоқда