Қонунчилик янгиликлари
Шифокорлар фаолияти учун янги давлат рўйхати жорий этилади
2026 йил 10 сентябрда «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади. Давлат...
“Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1984 й.т. шахс тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, алдов йўли билан пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг танишлари орқали уни Саудия Арабистонига “Умра” зиёратига юбориш эвазига 1100 АҚШ доллари талаб қилади.
В России предложили ввести 5% сбор с переводов мигрантов за рубеж
ЛДПР предложила взимать 5% с переводов иностранных граждан из России за рубеж. В числе основных направлений переводов партия указала Узбекистан, куда в 2025 году из России было перечислено около $18,9 млрд.
Президент автомобилнинг юрган масофаси ўзгартирилганини яширганлик учун жарималар тўғрисидаги қонунни қайтарди
Президент одометр кўрсаткичи ўзгартирилгани ҳақида харидорни хабардор қилмаганлик учун жавобгарлик киритувчи қонунни парламентга қайтарди. Эътирозлар бундай жавобгарликка ёндашув ва кодекс янги таҳрири арафасида процессуал нормалар киритилиши билан боғлиқ. Қонун қайта кўриб чиқишдан олиб ташланди.
Ҳуқуқни эътироф этиш жараёни такомиллашди, тезлашди
2024 йил ноябрь ойидан кучга кирган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида шу пайтгача Самарқанд вилоятида 13 585 нафар фуқаронинг уй-жойига нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилди.
Йўлдаги ҳушёрлик саломатлик гарови
Йўлдаги ҳар бир қадам, ҳар бир қарор ва ҳар бир эҳтиёт чораси инсон ҳаёти билан боғлиқ. Йўлдаги бир лаҳзалик эътиборсизлик баъзан бир умрлик пушаймонга айланиши мумкин. Шу боис йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш оддий талаб эмас, аввало, инсон ҳаёти ва саломатлигига дахлдор масъулиятдир. Бу масъулият фақат ҳайдовчига эмас, йўл ҳаракатида иштирок этаётган ҳар бир инсонга тегишли.
Тезкор тадбирда кадастр мутахассиси ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга тушди
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушландилар. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистон тумани кадастр бўлими мутахассиси Д.Т. туман қурилиш ва уй-жой коммунал...
Ҳисор қўриқхонаси: табиатнинг сокин қўриқчилари (+видео)
Тоғлар бағрида ҳаёт ўз қонунлари билан давом этади. Бу ерда вақт ҳам бошқача ўтади: инсон шовқинидан йироқ, табиатнинг ўзгармас тартиби ҳукмрон. Қоялар, арчазорлар, музликлардан оқиб тушаётган сойлар, тоғ бағрида эҳтиёткорлик билан ҳаракатланаётган ёввойи ҳайвонлар. Аммо бу сокинлик ортида ҳар куни катта меҳнат бор. Табиат ўз-ўзини асраётгандек туюлса-да, унинг дахлсизлигини таъминлаш учун инсонлар кеча-ю кундуз ҳушёр турибди. Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида жойлашган “Ҳисор” давлат қўриқхонаси...
Ёмғир – фойдаланилмаётган бепул сув манбаи
Глобал иқлим ўзгариши, музликларнинг эриши ва аҳоли сонининг шиддат билан кўпайиши туфайли сув инқирози аллақачон эшик қоқиб турибди. Айниқса, биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси сув тақчиллиги хавфи энг юқори бўлган ҳудудлардан бири саналади. Агар бугун сувдан фойдаланиш маданиятимизни ўзгартирмасак, эртага жамият қуйидаги энг катта муаммоларга дуч келади.Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Муҳсиддин Низомиддинов буни теран англаг...
Ўзбекистон ва Корея: ишонч, стратегик шериклик ва умумий тараққиёт сари
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлиб турибди. Мазкур ташриф доирасида бир қатор келишувларга эришилмоқда. Мазкур ташрифнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Тожибоева ўз муносабатини билдирди:
Жами 5357 тадан 2191–2200 кўрсатилмоқда