Қонунчилик янгиликлари
Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кучайтирилади
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Танзила Норбоева: ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун кенг қулайлик ва имкониятлар яратилади
Сенат ялпи мажлисида “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
“Бизнесга лицензиясиз кириш”, ота исмини болага фамилия сифатида бериш кабилар жорий этилади
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари ўзига қўйилган айбловларни рад этди ва ишнинг 19 эпизоди бўйича кўрсатма берди
«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов айбловларни рад этди ва ишнинг 19 эпизоди, жумладан, Jizzakh Petroleum’даги улушни сотиш ва конларни топшириш, Uzbekistan GTL ва Ark Chemical лойиҳалари бўйича ўз позициясини баён қилди. Суд ҳали айблов ва судланувчининг позицияларини текшириши лозим.
Энди кредит рекламаларида уни тўлай олмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилиши белгиланмоқда
Сенатнинг ялпи мажлисида «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонун маъқулланди. Ялпи мажлисда кредит маҳсулотлари рекламаси масаласи кўтарилиб, истеъмолчилар ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳолай олмаслиги ва қарз мажбуриятларини бажармаслиги молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилиши зарурлиги қайд этилди....
Экстремистик фаолият ҳақида хабар берган шахслар ҳимоя қилинади ва рағбатлантирилади
Экстремизмнинг шакл ва кўринишлари тобора ўзгариб, унинг хавфи нафақат диний, балки бошқа экстремистик ғоя ва ҳаракатлар орқали ҳам намоён бўлмоқда. Шу муносабат билан экстремизмнинг барча кўринишларига қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарурати юзага келган.
Электр таъминотида қонунийлик ва хавфсизлик назоратда
“Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳудудларда назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. Бу жараёнда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, электр тармоқларининг техник ҳолати, энергия самарадорлиги ва энергетика объектларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳам ўрганилмоқда.
Ажрим ёқасида турган оила яраштирилди
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2025 йил 18 апрель кунги суд буйруғига асосан Г.Ю.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун қарздор С.М.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Жами 5076 тадан 3741–3750 кўрсатилмоқда