Қонунчилик янгиликлари
Испанияда очиқ ҳавода чекишни тақиқлаш режалаштириляпти
Испания ҳукумати очиқ жамоат жойларида чекишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги қоидалар оддий сигареталар билан бир қаторда электрон сигареталарга ҳам татбиқ этилади. Лойиҳага кўра, ресторан ва меҳмонхоналар террасалари, автобус бекатлари, темир йўл платформалари, университетлар, спорт иншоотлари, бассейнлар ҳамда пляжларда чекиш тақиқланиши мумкин.
Законопроект о продлении предельного срока аренды земли до 49 лет направлен в Сенат
Иностранные инвесторы смогут пользоваться сельхозугодьями только в рамках субаренды.
Наманганда судлар фаолияти таҳлил этилди
Наманган вилояти судида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари, одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
"Маҳалла лигаси" ғолиблари аниқланди
Сирдарё вилоятида ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олишга қаратилган "Маҳалла лигаси" спорт мусобақаларининг ҳудудий (III босқич) беллашувлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Интерпол: халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилди
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга эришди.
В Самаркандской области задержали 44 предполагаемых закладчика синтетических наркотиков
В Самаркандской области правоохранительные органы пресекли деятельность группы, занимавшейся распространением синтетических наркотиков через систему тайников-закладок. В ходе спецоперации задержаны 44 человека. Операция проводилась сотрудниками оперативно-розыскной службы УВД Самаркандской области совместно со Службой государственной безопасности в рамках профилактических мероприятий «Безопасная и здоровая страна». По данным следствия, подозреваемые сбывали синтетические наркотики через Telegram...
Крипто-активлар билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга чек қўйилди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида Кармана туманида крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Масъулият ва назорат кучайтирилмоқда (+видео)
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўп хонадонли уй-жой фондини самарали бошқариш, аҳолига сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда бошқарув сервис компаниялари фаолиятининг очиқлиги, масъулияти ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиши устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Қўшилган қиймат солиғининг "ноль" ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) "ноль" фоизлик ставкаси қўлланилади.
Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида келинини уч йил давомида ҳақоратлаб, калтаклаб ва руҳий босим ўтказиб келган қайнона 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд маълумотларига кўра, келин доимий тазйиқларга чидай олмай, молхонада ўз жонига қасд қилган.
Жами 4852 тадан 4561–4570 кўрсатилмоқда