Қонунчилик

Қонунчилик янгиликлари

25
Авг

Оилани асранг — зўравонликни тўхтатинг

Оила — инсон учун энг муқаддас маскан, меҳр-оқибат, ишонч ва тарбия қарор топадиган қутлуғ даргоҳдир. Жамиятнинг тинчлиги ва барқарорлиги ҳам, аввало, оиладаги муҳитга боғлиқ. Шу боис бугун оилани асраш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш нафақат бир оила, балки бутун жамият учун долзарб вазифага айланмоқда.

Манба: uza.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

Ўзбекистонда исломий банк хизматларини лицензиялаш бошланди

Банклар учун исломий молия хизматларини кўрсатиш бўйича лицензиялаш жараёни бошланди. Дастлаб анъанавий банклар таркибида «исломий дарча»лар ишга туширилиши, кейинчалик эса тўлиқ исломий банклар фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Манба: uza.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

"Рақамли суд": ислоҳотларининг янги босқичи

Бугун ҳаётимизнинг барча соҳаларига рақамли технологияларнинг жадал кириб келиши суд-ҳуқуқ тизимини ҳам замонавий талаблар асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Суд жараёнларининг тезкорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратишда рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Манба: uza.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ЯИМи 8,5 фоизга ўсди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини кўриб чиқди. Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим...

Манба: xabar.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатидан чиқарди

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатидан чиқарди, шунингдек, «Ҳайат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи учун ҳам санкцияларни бекор қилди. АҚШ Молия вазирлиги ушбу қарор Суриянинг сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига ёрдам беришини билдирди. Мамлакат бу рўйхатга 1979 йилда тушганди.

Манба: gazeta.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

Ўзбекистон ва Қирғизистон: судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Робахон Маҳмудова Қирғиз Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Нурлан Мусаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Манба: uza.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
25
Авг

Фуқаронинг қарзи ундирилди

Фуқаро К.А. ўзининг таниши Х.Д.га берган қарзини ололмагач, Қорақалпоғистон Республикаси Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритди.

Манба: uza.uz 25.08.2026
Манбада ўқиш
24
Авг

«Биз дуч келишни сира хоҳламайдиган нарса — электр етишмовчилиги». Franklin Templeton — тарифлар ислоҳоти ҳақида

Иқтисодиёт ўсиши, рақамлаштириш ва СИ ривожи Ўзбекистонда электрга бўлган талабни кескин оширади, деди Мариус Дан. Унга кўра, ишлаб чиқариш ва тармоқларга вақтида инвестиция киритиш учун тарифларни эркинлаштириш, RAB тизимини тўлиқ жорий этиш ва қонунчилик базасини ислоҳ қилишни тезлаштириш зарур.

Манба: gazeta.uz 24.08.2026
Манбада ўқиш
24
Авг

Францияда ўқувчиларнинг дарсда телефон ишлатиши тақиқланди

Франция президенти Эммануэл Макрон ўрта мактаб ўқувчиларига дарс пайтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади. Давлат раҳбари бу ҳақда X ижтимоий медиа платформасида эълон қилди. У чора ўқув йили бошида кучга киришини аниқлик киритди. ​Макроннинг фикрича, бу чора таълим жараёнига хотиржамликни қайтариши керак. Аввалроқ,...

Манба: xabar.uz 24.08.2026
Манбада ўқиш
24
Авг

Oʻzbekiston va Ozarbayjon pensiya tayinlashda ish stajini oʻzaro hisobga oladi.

Oʻzbekiston va Ozarbayjon pensiya taʼminoti boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisidagi bitimni imzoladi. Bitimga koʻra, har bir davlat oʻz hududida va oʻz qonunchiligiga muvofiq orttirilgan ish staji asosida pensiya tayinlaydi va uning miqdorini hisoblaydi. Agar bir davlatda orttirilgan stajning oʻzi pensiya huquqini yuzaga keltirish uchun yetarli boʻlmasa, ikkinchi davlatda orttirilgan tegishli staj ham hisobga olinishi mumkin..

Манба: kun.uz 24.08.2026
Манбада ўқиш