Қонунчилик янгиликлари
Сенат: Ер ажратишни тартибга солувчи қоидаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштириш зарур
Мамлакатимизда ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иқтисодий фаолият учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Sardor Mirzaraimov Sirdaryo viloyati IIB boshlig‘i bo‘ldi.
Ichki ishlar vazirining buyrug‘i bilan, polkovnik Sardor Tohirovich Mirzaraimov Sirdaryo viloyati Ichki ishlar boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi. U ilgari Ichki ishlar vazirligi Tezkor-qidiruv departamenti boshlig‘i o‘rinbosari - jinoyat qidiruv xizmati boshlig‘i lavozimida ishlagan..
Фуқаронинг ҳуқуқи суд орқали ҳимоя қилинди
Сўнгги пайтларда кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорларга ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётганлиги масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.
Экопартия томонидан аёллар форуми ўтказилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан “Хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишда замонавий ёндашувлар” мавзусида Республика хотин-қизлар форуми ўтказилди. Унда партия вакиллари, “Экология ва саломатлик” аёллар клуби вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, шунингдек, турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассис ва экспертлар иштирок этди.
Балиқ овлаш тўрларининг техник шартлари миллий стандарти тасдиқланди
Балиқ овлаш воситаларидан фойдаланишда белгиланган талабларни таъминлаш, сув биоресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда балиқ овлаш тўрларининг техник ва экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш мақсадида янги миллий стандарт ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 9-февралдаги 80-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида, хусусан, саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларнинг...
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳисоботи эшитилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг сарфларини ҳамда ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.
Рақамли технологиялар халқаро маркази — Enterprise Uzbekistan қандай ишлайди?
Президент Халқаро рақамли технологиялар маркази (Enterprise Uzbekistan) тўғрисидаги конституциявий қонунни имзолади. У Тошкентдаги IT Park ҳудудида ташкил этилиб, йирик технологик компанияларга 2100 йилгача амал қилувчи махсус режимда фаолият юритиш имконини беради.
Xavfi past dorixonalarda tekshiruv o‘tkazilmaydi.
O‘zbekistonda farmatsevtika faoliyati bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlik sub’yektlarini nazorat qilishda «xavfni tahlil qilish» elektron tizimini joriy etish taklif qilinmoqda. Nizom loyihasiga ko‘ra, korxona va dorixonalar qonunbuzilish xavfi bo‘yicha past, o‘rta va yuqori toifalarga ajratiladi. Xavf darajasi past deb topilgan tadbirkorlik sub’yektlarida esa tekshiruv o‘tkazilmaydi..
Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ бўлди. У бунгача ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган.
Жами 2651 тадан 641–650 кўрсатилмоқда