Қонунчилик янгиликлари
Зеленский Украинада сайлов ўтказиш шартини эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин 60 кунлик сулҳга рози бўлса, Украина сайлов ўтказади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ABC News журналистига берган интервюсида маълум қилди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, қачон овоз бериш ва кимни сайлаш ҳақидаги қарорни украиналикларнинг ўзи қабул қилиши керак.
Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. У аввал Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан...
Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди
Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди. У Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Дониёр Кадыров назначен исполняющим обязанности хокима Сырдарьинской области
Бывший советник президента по вопросам правоохранительной деятельности Дониёр Кадыров возглавил Сырдарьинскую область. Ранее в СМИ появилась информация о назначении на эту должность Зайнилобиддина Низомиддинова, однако она была опровергнута.
Китобхонлик танловида ғолиб бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Оҳангаронда чорвачилик ривожланмоқда
Президентимизнинг 2025 йил 31 октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, чорвачилик инфратузилмасини кенгайтириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш учун янги имкониятлар яратмоқда.
Граждан Узбекистана приглашают на работу в Словению с зарплатой до 3 800 евро
Работодатели из Словении предложат гражданам Узбекистана официальную работу с зарплатой от 1 277 до 3 800 евро до вычета налогов. Отбор кандидатов пройдет в Бухаре, Самарканде и Ташкенте; для некоторых вакансий предусмотрена оплата жилья, страховки и других расходов.
Бўстонлиқда турар жой қурилишига рухсат олиб бериш учун $840 минг талаб қилган эркак ушланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 4 гектар ерда турар жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, 840 минг доллар талаб қилгани айтилаётган тадбиркор ушланди. У Юнусободдаги ресторанда сўралган пулнинг 100 минг долларини олаётганда ушланган. ИИВ жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Нейрофирибгар нега қамалди?
АҚШда сунъий интеллект ёрдамида яратилган қўшиқларни ботлар орқали тинглатиб, стриминг платформаларидан миллионлаб доллар (муаллифлик ҳақи) ундирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Шимолий Каролина штатида яшовчи 54 ёшли Майкл Смит сунъий интеллект ёрдамида қўшиқлар яратиб, нақ 8 миллион доллар ишлади. Унинг муваффақияти худди ўша...
ЕИ янги Хавфсизлик кенгаши тузмоқчи
Европа Иттифоқи дрон ҳужуми, кибер жиноят ва стратегик инфратузилмага қаратилган қўпорувчилик каби таҳдидларга тезкор жавоб бериш учун Европа Хавфсизлик кенгашини ташкил этиш таклифи илгари сурди. Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен сентябрь ойида ошкор қилган мазкур ташаббус доирасида ЕИ давлатлари раҳбарлари Буюк Британия, Норвегия, Украина, Канада каби ҳамкорлар билан хавфсизлик масаласини мувофиқлаштириши кутиляпти.
Жами 5545 тадан 1131–1140 кўрсатилмоқда