Қонунчилик

Қонунчилик янгиликлари

30
Сен

Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Кармана тумани “Бешкент” МФЙ биносида Жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Сурхондарёлик устозларга давлат мукофотлари топширилди

Президентимизнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Сурхондарё вилоятидан ҳам соҳа фидойилари давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Ишдан бўшаган фуқароларга учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақи тўланади

Ҳукуматнинг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарори билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча кафолатлардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Устозлар куни кенг нишонланди

Навоий вилояти ҳокимлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчиларга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Болалар ҳимояси кучайтирилади

Парламент қуйи палатасининг мажлисида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Прокуратура Тошкентда кучли дорилар сотаётган шахсни қўлга олди

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.А. фуқаро Б.Б.га 50...

Манба: xabar.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

«Инсон ҳуқуқлари соҳасида орқага кетишнинг олдини олиш учун бор куч-ғайратни сафарбар этиш лозим» — БМТ вакили

Геосиёсий қарама-қаршилик инсон ҳуқуқларини ҳимоялашдаги илгарилашларга таҳдид солмоқда, деди БМТ қўмитаси аъзоси инсон ҳуқуқлари бўйича Тошкентдаги Самарқанд форумида. Иштирокчилар судлар мустақиллиги, қийноқлардан ҳимоя, халқаро кафолатлар ва амалиёт ўртасидаги тафовут масалаларини муҳокама қилди.

Манба: gazeta.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Эрон ядровий шартномадан чиқишга тайёрланмоқда (+видео)

Эрон парламентида мамлакатнинг Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда парламент раиси ўринбосари Али Некзод маълум қилди, дея хабар бермоқда "TRT" телеканали.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Ота-оналар нега фарзандига эътибор беролмаяпти? (+видео)

2025 йилда фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармагани учун 200 мингдан ортиқ ота-она маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 20 фоизга кўп. Уларнинг қарийб 75 минг нафари эса фарзандлари билан боғлиқ муносабатларда салбий хулқ-атвор намоён қилгани учун жавобгарликка тортилган.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш
30
Сен

Педофилларга узоқ муддатли ёки умрбод қамоқ жазоси берилади

Маълумотларга кўра, 2022−2025 йилларда Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг номусига тегиш ҳолатлари бўйича 445 та жиноят иши қўзғатилган. Жумладан, 2022 йилда 85 та, 2023 йилда 108 та, 2024 йилда 129 та, 2025 йилда эса 123 та шундай жиноят иши қўзғатилган. Ушбу рақамлар болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш чораларини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Манба: uza.uz 30.09.2026
Манбада ўқиш