Қонунчилик янгиликлари
Для иностранцев планируется ввести штраф за работу без разрешения
При неуплате штрафа или в случае повторного нарушения в течение года будет применяться депортация.
Мьянмада онлайн фирибгарликка мажбурлаганлик учун ўлим жазосига рухсат берилди
Мьянма парламенти онлайн фирибгарлик марказларида мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун ўлим жазосигача бўлган жазони назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Шу тариқа ҳукумат бутун дунёдаги жабрланувчиларни нишонга олувчи кенгайиб бораётган онлайн фирибгарлик саноатига қарши курашишга уринмоқда.
Тошкентдаги катта савдо марказларида китоб дўконлари ташкил этиш мажбурий бўлади
2026 йил 27 июлда қабул қилинган Президентнинг ПҚ–279-сон қарори билан Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Ҳужжатга мувофиқ, 2031 йил 1 январга қадар пойтахтда бир қатор янги механизмлар эксперимент тариқасида жорий этилади. Қарорга кўра, майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган...
Имтиёзли кредит учун салкам ярим млн доллар талаб қилганлар ушланди
3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар талаб қилганлар ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда кредит ажратиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди. Жумладан, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк...
Миллий сертификат бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 411-сон. Қабул қилинган сана 29.07.2026. Кучга кириш санаси 30.07.2026
Олий суд ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Маълумотларга кўра, бугунги кунда суд тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг 42 фоизини (1 905 нафар) айнан ёшлар ташкил этади.
“Саломатлик марафони”га старт берилди
Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони”га тантанали старт берилди. Гулистон шаҳрида бошланган оммавий тадбир тиббий профилактикани кучайтириш, аҳолига сифатли тиббий хизматларни янада яқинлаштириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом ҳаёт тарзи маданиятини қарор топтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни ўзида мужассам этди.
Кадарстр соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди
Пойтахтимизда Давлат кадастрлари палатаси тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 937-сонли қонуни ижроси бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR кодли рухсатнома жорий этилади, саноат ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳақида хабар берганлар мукофотланади, эскирган автотранспортни топширганларга автокредитнинг бир қисми қопланади — 1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар Gazeta шарҳида.
Давактив, ИИВ ҳамда ДХХнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар ёпиқ суд мажлисларида кўрилаётгани айтилди
Жамоатчилик эътиборида бўлган Давактив, ИИВ ҳамда ДХХнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар Тошкент шаҳар судларида кўрилмоқда. Маълум қилинишича, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг «а,в,г» бандлари, 205-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган Б. Абдуллаев (Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари) ва...
Жами 4946 тадан 4281–4290 кўрсатилмоқда